Бугунги кунда ер юзини қамраб олган глобаллашув жараѐни натижасида инсоният онги ва тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса,
тафаккур тарзига турли хил ментал таъсирларнинг кучайиши ортмоқда. Дунѐни англаш, ҳаѐт ва жамият қонуниятларини ҳар томонлама идрок этиш, ер юзидаги турли халқлар ва миллатлар дунѐқарашини билиш учун ҳам фалсафий тафаккурнинг аҳамияти беқиѐс. Бир сўз билан айтганда, ѐшларимизни фалсафий тафаккур билан қуроллантириш - давр талаби.